Халқаро валюта жамғармаси коронавирусга қарши вакциналаш суръатига таянган ҳолда 2021 йилда Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти ўсиши прогнозини 3 фоиздан 3,2 фоизгача кўтарди. Мутахассислар фикрича, 2022 йилда эса Қозоғистон иқтисодиёти 4 фоизга ошади.
Шу билан бирга, жамғарма Қирғизистон ва Тожикистон иқтисодиёти ўсиши прогнозини салбий томонга ўзгартирди. Маркази Осиёда бошқа давлатларда прогноз аввалги даражада қолдирилади, дейди мутахассислар.
«Умуман олганда, Яқин Шарқ ва Марказий Осиё, 2021 йил прогнозлари ўзгаришсиз қолди. Лекин уларда турли мамлакатлар ўртасида пандемия тарқалиши, вакцина жорий қилиниши, туризмга боғлиқлик, нефть нархидаги динамика, шунингдек, ҳаракатланиш имкониятлари ва сиёсий мавқеига кўра фарқлар катталиги сезилмоқда», дейилади баёнотда.
Абдумалик Сарманов таржимаси