Лотин ёзувига ўтиш қозоқ тилини турк дунёси ва жаҳон ҳамжамиятига интеграция қилишга имкон яратади. Таниқли туркшунос ЮлАй Шамильўғлунинг таъкидлашича, бу хорижликлар қозоқ тилини ўрганишига ёрдам беради.
Юлай Шамильўғлу, «Назарбоев Университет» Қозоқ тили ва турк тадқиқотлари кафедраси мудири:
- Қозоғистонга туристёки тадбиркор сифатида Туркия, Европа ёки АҚШдан келганлар, Назарбоев Университет каби таълим даргоҳлари талабаларининг ҳаммаси ҳам кирилл ёзувини билмайди. Менимча, ушбу алфавитни ўрганиш учун маълум вақт керак. Шунинг учун ушбу ислоҳотнинг энг асосий сабабларидан бири Қозоғистонга келиш ва Қозоғистонда бизнес юритишни осонлаштириш, республика учун ўз бизнесини жаҳон ҳамжамиятига уйғунлаштириш бўлса керак.
Америкалик РакЕль РЕйнагул Қозоғистонда инглиз тилини ўқитади. Икки йилдан буён у қозоқ тилини ўрганяпти. Рус ва корейс тилидан кейин бу олим учун учинчи хорижий тил. Ҳозир учинчи даражага етган. 26 ёшли блогер Ютуб каналида тил ўрганишдаги муваффақиятлари ҳақида ҳикоя қилади.
Ракель Рейнагул, ўқитувчи, блогер:
- Аслини олганда, кўп одамлар Интернетда тобора кўпроқ лотин алфавитидан фойдаланаяпти. Интернетдан фойдаланганингизда барибир инглиз клавиатураси керак бўлади. Менимча, тилдан тилга кўчиш анча осонлашади. Мамлакат лотин ёзувига қанчалик тез кўчса, шунчалик яхши. Чунки алфавит ривожланиши учун ҳам кўп йиллар талаб қилинади.
Абдумалик Сарманов таржимаси