Қозоғистон ва Туркия киносаноатида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Қозоғистон ва Туркия киносаноатида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Бир қанча тарихий сериаллар яратиш режалаштирилган. Шу кунларда Истамбулда ўтказилаётган «Қўрқут ота» турк дунёси кинофестивалила бу ҳақда маълум қилинди. Эслатамиз, бу анжуман илк марта ташкил қилинди.

Қозоғистон мукофот учун бир қанча картиналарни тақдим этди. Улар қаторида Рустем Абдрашовнинг «Қозоқ хонлиги: Олтин тахт» картинаси ҳам «Бадиий кино» номинациясида бош мукофот учун курашади.

Рустем Абдрашов, кинорежиссёр:

- Ушбу «Олтин тахт» фильми иккинчиси. Унинг фестивал тақдири қандай бўлади - кўрармиз. Менимча, мазкур анжуманда картинанинг истиқболи порлиқ, леки биз барибир ўз киномизни қўллаб-қувватлашимиз, намойиш этишимиз зарур. Акс ҳолда қачондир улар муносиб ўрин эгаллаши амримаҳол.

Бу фестиваль турк дунёси мамлакатларида эришилган юксалиш кўрсаткичи, дейди Туркия Маданият ва туризм вазири Мехмет Нури Эрсўй. У сифатли киномаҳсулоти яратиш учун турк давлатлари кучларини жамлаш зарурлигига эътибор қаратди.

Меҳмет Нури Эрсой, Туркия маданият ва туризм вазири:

- Таъкидлаш лозимки, муваффақиятларимизни дўст-биродар мамлакатлар билан баҳам кўриш, биргаликда юксак ютуқларга етиш бизнинг мақсадимиз. Киносаноатида жамланиши мумкин бўлган кучларимиз сифатли ишлар билан халқаро саҳнага чиқиш имкониятини беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси