Замонамизнинг ушбу глобал муаммолари «Нурли эртаклар» тўпламида болалар учун тушунарли тилда очиб кўрсатилган. Астанада тақдимоти ўтказилган китоб болаларда танқидий тафаккурни ўстиради. Масалан, уларнинг бир нечтаси гендер стереотипларини бартараф этади. Бундан ташқари, уларда табиатни асраш, соғлом ҳаёт тарзи, меҳмондўстлик, атрофдагиларга тенг ва адолатли муносабат, оилавий қадриятлар илгари сурилади. Қозоқ тилида чоп этилган китоб 5-12 ёшдаги болаларга мўлжалланган.
Мария Доценко, «БМТ-Аёллар» тузилмасининг қозоғистондаги вакили:
– Биз қотиб қолган тасаввурларни синдирамиз, масалан, мамлакатни ҳимоя қилган ботирлар ўғил бола ҳам, қиз бола ҳам бўла олишини кўрсатиб берамиз. Яъни стереотипларни йўқотиб, бошқа жиҳатларни очиб берамиз. Ёш ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари бу китобларни ўқишига, қизлар, аёллар ҳам ўғил болалар, эркаклар каби ҳуқуқларга эгалигини тушуниб етишига умид қиламиз. Китоб болалар учун, аммо унинг теран мазмунга эга.
Таъкидлаш лозимки, «Нурли эртаклар» китоб шаклида ҳам, мобиль иловадаги аудиоформатда ҳам мавжуд.
Абдумалик Сарманов таржимаси