Навбатдан ташқари президент сайлови 20 ноябрда ўтказилади

Навбатдан ташқари президент сайлови 20 ноябрда ўтказилади

20 ноябрь куни Қозоғистонда навбатдан ташқари президент сайлови ўтказилади. Қосим-Жўмарт Тўқаев имзолаган тегишли фармон Ақўрда сайтида чоп этилди. Эслатамиз, Давлат раҳбари навбатдан ташқари сайлов ўтказилиши ҳақида 1 сентябрь куни Қозоғистон халқига Мактубида маълум қилганди. 17 сентябрда президентлик мандатини қайта сайланиш ҳуқуқисиз битта етти йиллик муддат билан чекловчи қонун қабул қилинди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Ушбу сайловлар янги сайлов циклига старт беради, унинг натижаларига кўра бутун сиёсий тизим тўла қайта ишга тушади. Натижада, биз келгусида иқтисодий ривожланишни таъминлаш ва аҳоли фаровонлиги, турмуш сифатини яхшилашга қаратилган узоқ муддатли вазифаларни ҳал қилиш билан банд бўламиз.

Сайлов кампанияси қонунчиликка қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилади, дея баёнот берди Қосим-Жўмарт Тўқаев. У қозоғистонликларни бу ишга масъулият билан ёндашиш, қонунчилик ва ҳуқуқ-тартиботга риоя этиш, халқ бирдамлиги ва ҳамжиҳатлигини намойиш этишга чақирди. Қозоғистон етакчиси тез кунларда сайловолди платформасини эълон қилишини билдирди. Президент таъкидлашича, унда ижтимоий-иқтисодий ўсишга эришишга йўналтирилган қатор ташаббуслар ўрин олади.

Қосим-Жўумарт Тўқаев Қозоғистон халқига мурожаат этди

Қозоғистон Президенти кеча республика аҳолисига мурожаат қилди. Мурожаат матни Ақўрда сайтида эълон қилинган.  Унда ўтказилаётган сиёсий ислоҳотлар батафсил тилга олинган. Шу жумладан, навбатдаги сайловларда Мажилис ва маслихат депутатлари аралаш тизим асосида:  партия рўйхатлари ва бир мандатли округлардан сайланиши кўрсатилган. Шунингдек, Президент 2023 йилдан Конституциявий суд тузилиши ва Инсон ҳуқуқлари бўйича ваколатли шахс конституциявий мақомга эга бўлишини кўрсатган.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.