Бунинг объектив сабаблари бор. Унда гул етиштирувчи 50 та хўжалик мавжуд. Халқаро хотин-қиздар куни арафасида миришкорлар сидқидилдан ишлаяпти. Март — улар учун энг сердаромад ой. Маҳаллий гулчиларнинг таъкидлашича, уларнинг лолалари тез сўлиб қолмайди. Ҳозир қишлоқда 15 турдаги нозик гул-гиёҳлар етиштирилади.
Ўразгелди Байсеитов, тадбиркор:
- Голландиядан 165 минг гул пиёзи келтирилди. Ҳаммаси тутиб кетди. Баҳор байрамлари арафасида гулларга, лолаларга эҳтиёж ҳамиша юқори.
Таъкидлаш лозимки, Қозоғистонда гул экспорт қилиш тобора ортиб боряпти. ўтган йили бу кўрсаткич 10 фоизга ўсди ва 2,7 миллион долларни ташкил қилди. Хорижда атиргул, хризантема, чиннигул, лилия, орхидея, гладиолус ва бошқаларга талаб катта.
Абдумалик Сарманов таржимаси