Шимолий Қозоғистон вилоятида янги Конституция бўйича республика референдумига тайёргарлик
фаол давом этяпти. Минтақада овоз
бериш участкалари ташкил этилди, 596 та референдум комиссияси ишлайди. улар таркибида 3 минг нафардан зиёд одам бор. Ходимлар тегишли таълим жараёнидан ўтди, қонун талабларига мувофиқ
равишда овоз беришни ташкил қилишга тайёр. Шу кунгача барча участкалар тўлиқ жиҳозланган. Сайловчилар рўйхатларига аниқлик киритиляпти, 15 мартда Шимолий Қозоғистон вилоятида
яшовчи 360
минг нафар фуқаро референдумда ўз фикрини билдиради.
Сағиндиқ
Рахимжан, участка референдум комиссияси аъзоси:
-
Республика референдумида Шимолий Қозоғистон вилоятида 596 та референдум комиссияси, шу
жумладан, 15
та ҳудудий, 581 та участка референдум
комиссияси ишлайди. Ҳудудлар ичида энг каттаси Петропавловск, 98 участка бор. Энг кичиги эса Аққайин
тумани – 25 участка.
Абдумалик Сарманов таржимаси

