Халқаро Валюта Жамғармаси минтақавий маркази очилди

Халқаро Валюта Жамғармаси минтақавий маркази очилди

Республика Миллий банки матбуот маркази хабар беришича, Алматидаги марказ молиявий ташкилотнинг Қозоғистон, Арманистон, Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Монголия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондаги фаолиятини мувофиқлаштиради. Штаб фаолияти малакаларни ошириш, тажриба алмашув, давлат бошқаруви, пул-кредит ва бюджет сиёсати, молиявий секторни ривожлантиришга мўлжалланган энг яхши жаҳон амалиётини ўрганиш ва ундан фойдаланишга қаратилган. Таъкидлаш лозимки, жаҳонда 16 та ХВЖ салоҳиятини ривожлантириш маркази ишлаб турибди.

Абдумалик Сарманов таржимаси