Қозоғистонда 2029 йилга бориб коллеж талабаларидан 160 минг нафари дуал таълим тизимига кўчади. Бу эса бугунги кундагидан икки марта кўп. Умуман олганда, бир ярим йилгача иш тажрибаси орттирган ҳолда меҳнат бозорига чиққан мутахассислар сони 40 мингга етди. 2025 йилгача талабга эга касблар бўйича ўқитиш 100 фоиз ёшларни қамраб олади. Техник ихтисосларга давлат буюртмаси 70 фоизгача етиши режалаштирилган. Вазир Ғани Бейсембаев шундай баёнот берди.
Ғани Бейсембаев,
Қозоғистон Республикаси Маориф вазири:
- Бундан ташқари, корхоналар
буюртмасига кўра, ишга жойлаштириш шарти билан кадрлар тайёрланиши йўлга
қўйилади. Ҳозир бу шарт асосида 20 минг талаба ўқияпти, 2029 йилга келиб эса
улар сони 80 мингга етади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.