Астанада Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган ҳарбий парадга тайёргарлик ниҳоясига етяпти. 3 ва 5 май кунлари якуний репетициялар ўтказилади. Парад эса 7 май, Ватан ҳимоячи куни пойтахтнинг бош майдони — «Қозоқ эли»да ўтказилади. Тадбирда Қуролли кучлар, бошқа қўшин ва жанговар тузилмаларнинг 4 минг нафар ҳарбий хизматчиси қатнашади. Шунингдек, 200 тадан зиёд ҳарбий техник ва қуроллар, 66 та авиация техникаси иштирок этади.
Тлек Серикбаев, Қозоғистон Республикаси Қуролли кучлари Қуруқлик қўшинлари Бош қўмондони:
– Майдонда ҳам машқ қилдик. Уни Мудофаа вазири кузатди. Умуман олганда, парад расчётлари тантанали тадбирга 80 фоиз тайёр. Пиёдалар ҳам, махсус техника ҳам ҳаракатда синаб кўрилди. Ҳар жиҳатдан яхши тайёргарлик намойиш этдик.
Абдумалик Сарманов таржимаси

