Президент Билим куни билан табриклади

Президент Билим куни билан табриклади

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Instagramдаги саҳифасида Қозоғистон ўқитувчилари ва ўқувчиларини Билим куни билан табриклади. Давлат раҳбари ёш авлод мамлакат келажаги эканлигини алоҳида таъкидлади, мамлакат болаларга сифатли билим ва муносиб тарбия бериш учун барча шарт-шароитларни яратиб берганини кўрсатиб ўтди. Шунингдек, педагогларнинг жамиятда тутган алоҳида мавқеига урғу берди. Зеро, ўқитувчи ҳар бир ўқувчининг шахс сифатида шаклланишига катта таъсир қилади. Шунинг учун маориф соҳасига ёрдам зарур. Президент ёш ватандошларга билим ва барча соҳаларда муваффақият тилади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.