Ўқувчилар учун янги таомномалар тақдим этилади

Ўқувчилар учун янги таомномалар тақдим этилади

Янги ўқув йилидан бошлаб қозоғистонлик ўқувчилар учун янги таомномалар тақдим этилади. Мактаб ошхоналаридаги озиқ-овқат маҳсулотлари стандартлари янгиланди. Соғлиқни сақлаш вазири имзолаган ҳужжатга кўра, фастфуд, қаҳва, кремли пир жний ва бошқа ширинликлар тақиқланади. Чўчқа, қўй, буқа гўштидан пиширилган таомлар ҳам ман этилади.  Таомларга туз, соус, майонез ва кетчуп қўшилмайди. Тақиқланган таомлар орасида кефир ва творог, таркибида таъм берувчи қўшимчалар бўлган ичимликлар ҳам бор. Таомномага анъанавий қозоқ емаклари — мол гўштидан о сирне, жент, қурут, шунингдек, йогурт, компот, сабзавотлар, глютинсиз ун, йирик янчилган дон унидан тайёрланган таомлар киритилади. Дарвоқе, рациондаги емакларнинг 75 фоизи сабзавотлар, мевалар, ёрма ва дуккаклилар, ёнғоқ ва уруғлар каби ўсимлик маҳсулотларидан олинади.


Абдумалик Сарманов таржимаси