Абай кунига адабий челленж бошланди

Абай кунига адабий челленж бошланди

Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин буюк қозоқ шоири Абай Қўнонбой ўғлининг 180 йиллигига бағишланган адабий челленжни қабул қилди. У ижтимоий тармоқда севимли китоблари рўйхатини чоп этди. улар қаторида Мухтор Авезовнинг «Абай йўли» асари, Абай Қўнонбой ўғлининг «Қора сўзлари», Бауржан Мўмишулининг «Уруш психологияси» ва бошқалар бор. Эслатамиз, челленждан мақсад — қозоғистонликлар ичида энг машҳур асарларни аниқлаш. Бу рўйхат 10 августда, Абай кунида тақдим этилади.

 

Ерлан Қарин, Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси:

- Адабий эстафетани Парламент Мажилиси раиси Ерлан Жақанович Қўшановга, Ёзувчилар уюшмаси раиси Мереке Кулкеновга, Миллий музей директори Берик Абдиғалиевичга, машҳур журналист, блогер Ўркен Кенжебекка узатаман.


Абдумалик Сарманов таржимаси