«Бўлашақ» стипендиялари
оладиган 217 нафар қозоғистонлик аниқланди. Бу – халқаро дастур грантлари учун
жорий йилда иккинчи марта ўтказилган танлов натижаси. У янги қоидаларга асосан ўтказилди.
Номзодлар уч босқичли синовлардан — мажмуавий тест, суҳбат ва республика
комиссияси танловидан ўтди. Номзодларнинг кўпчилиги магистратурада, 13
нафари докторантурада билим олади, 37 нафари дунёнинг энг илғор олий таълим
даргоҳларига малака оширишга боради. Грант эгаларининг
ярмидан кўпроғи табиий-техник фанларни танлаган.
Шу билан бирга, 77 минг
нафардан зиёд қозоғистонлик давлат таълим грантлари эгаси бўлди. Таъкидлаш
лозимки, уларни тақсимлашда ижтимоий заиф аҳоли қатламларидан бўлган болалар
учун квот кўзда тутилган. Халқаро олимпиада ғолиблари ҳам бу имтиёздан
фойдаланди. Хизмат қилган аскарлар ҳам олий таълим даргоҳларига бориш
имкониятига эга бўлди. Мамлакатда очилган хорижий университетлар филиалларига
ҳам квота ажратилган.
Саясат Нурбек, Қозоғистон
Республикаси Фан ва олий таълим вазири:
— Энг кўп грант
берилган соҳа – педагогика, унга 13 минг ўрин берилди. Ахборот технологиялари
ва сунъий интеллектга 11 мингта, муҳандислик ихтисосларига 18 мингта грант ажратилди.
Жорий йилдан ветеринария, энергетика, сув хўжалиги, ирригация, гидротехнология
каби кам учрайдиган ихтисосларга бериладиган квотани кенгайтирдик.
Абдумалик Сарманов таржимаси

