Қозоғистондаги Евроосиё инновациявий университети Хитой – Марказий Осиё маданий алмашинуви маркази базасида Сианда ваколатхонасини очди. Бундан ташқари, Павлодар олий таълим маскани ушбу мегаполисдаги қатор университетлар билан ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолади. Томонлар тажриба алмашиш, машинасозлик ва электротехника, муҳандислик, сунъий интеллект ва робототехника соҳаларида қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш хусусида келишиб олишди.
Гульвира Мусабекова, Евроосиё инновациявий университети ректори:
– Павлодардаги университет ва ХХРнинг Сиань шаҳридаги олий ўқув юртлари ўртасида ўқитувчилар малакасини ошириш, халқаро академик алмашинувлар ҳамда замонавий академик тенденциялар ҳамда билан тадқиқот натижалари билан танишиш учун хорижлик экспертлар, олим ва профессорлар таклиф этиш тўғрисида шартномалар имзоланди. Томонлар очиқ ва инклюзив сиёсат юритишга розилик билдирди, бундан мақсад фаол ва динамик халқаро таълим муҳитини шакллантиришдан иборат.
Абдумалик Сарманов таржимаси.