Қозоғистонда фанни ривожлантириш учун жорий йилда 252,5
миллиард тенге йўналтирилган, бу сўнгги 6 йилдагидан бир баробар кўп. 2029 йилга қадар, соҳани ривожлантириш концепциясига биноан, уни молиялаштириш
ЯИМнинг
1 фоизигача оширилади. Умуман, мамлакатда ёш олимлар сони тобора ошмоқда, улар улуши бугунги кунда 46 фоизга тенг. Ҳар йили улар жаҳоннинг етакчи илмий марказларида стажировкадан ўтади. Бу ҳақда
республика Бош вазири Ҳукумат мажлисида айтиб ўтди. Ўлжас Бектенов таъкидлаганидек, фанни равнақ
топтириш ва Қозоғистоннинг глобал академик ҳамжамиятга интеграциялашувида
хорижий олий ўқув юртлари филиаллари муҳим роль ўйнаши керак. Вазирлар
Маҳкамаси раиси тегишли муассасага уларни мамлакатга жалб қилиш ишларини
фаоллаштиришни топширди. Шу билан бирга, Ҳукумат раҳбари фикрича,
Қозоғистондаги илмий ҳудудлар, фан шаҳарчаларини барпо этиш технология ва инновациялар
ривожига туртки бериши мумкин. Умуман, мамлакат иқтисодиётида илмий лойиҳаларнинг
жами улуши 118 миллиард тенгедан ошди. 2016 йилдан буён республикада илмий ишланмаларни тижоратлаштиришга йўналтирилган 6 та танлов ўтказилган. Ҳозирда Қозоғистонда 208 та
лойиҳа амалга оширилмоқда, шундан 25 таси экспорт қилинади, 6 таси эса сотувда 1
миллиард тенгедан кўпроқ маблағ тўплаган.
Ўлжас Бектенов, Қозоғистон
Республикаси Бош вазири:
- Фан янги
юқори технологияли экспортга йўналтирилган корхоналар очилишига ҳисса қўшмоғи
шарт. Илмий
ишланмаларни тижоратлаштириш даражасини ошириш лозим. Тадбиркорлик субъектларига
ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг янги
технологияларини ўзлаштиришда кўмаклашиш зарур. Ҳар бир институт ёки олий ўқув
юрти мақсадли буюртма берадиган, харажатларни қоплашда иштирок этадиган йирик
корхонани ўзига ҳамкор этиб танлаши даркор. Фанга бизнес сармоялар тикишни рағбатлантириш
учун 2025 йилнинг 1 январидан солиқ имтиёзлари жорий этилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

