КВИ тарқалиши жадаллашмоқда

КВИ тарқалиши жадаллашмоқда

Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони ортиб бормоқда. Ўтган кеча-кундузда 1 минг 104 та янги ҳолат рўйхатга олинди. Энг кўп сонли бемор - мегаполисларда. Алматида 350 та, пойтахтда 328 та, Чимкентда 102 та ҳолат аниқланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, пандемия бошланганидан буён мамлакатда бир миллион 312 минг кишида ковид тести ижобий натижа берди. Шу кунларда 4,5 минг қозоғистонлик коронавирусга қарши даволаняпти. Шундан беш юз нафари - шифохоналарда. Вакцинация суръатига келсак, сўнгги маълумотларга кўра, 9 миллион 317 минг одам препаратнинг ҳар иккала компонентини олган. 4 миллион 884 минг фуқаро қайта эмланган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.