Ўтган кеча-кундуз давомида яна 802 бемор коронавирус инфекциясини енгди. Жами тузалиб чиққанлар сони 126 минг 182 нафарга етди. Айни вақтда, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган расмий маълумотга кўра, сўнгги 24 соат давомида 747 нафар беморда КВИ аниқланган. Хасталикка чалинган қозоғистонликларнинг умумий сони 142 минг 325 га етди.
Минтақаларда вазият қуйидагича:
Нур-Султон ш. – 17134 (+67)
Алмати ш. – 17050 (+72)
Чимкент ш. – 5436 (+4)
Ақмўла вилояти – 6207 (+71)
Ақтўбе вилояти – 3583 (+10)
Алмати вилояти – 6227 (+48)
Атирау вилояти – 12107 (+58)
Шарқий Қозоғистон вилояти – 17830 (+78)
Жамбил вилояти – 4700 (+28)
Ғарбий Қозоғистон вилояти – 8564 (+41)
Қарағанди вилояти – 11478 (+31)
Қўстанай вилояти – 6397 (+74)
Қизил Ўрда вилояти – 3321 (+7)
Манғистау вилояти – 3505 (+10)
Павлодар вилояти – 7734 (+73)
Шимолий Қозоғистон вилояти – 7509 (+68)
Туркистон вилояти – 3543 (+7)
Ўтган кеча-кундуз давомида яна 17 одамда коронавирус инфекцияси аломатларига эга зотилжам аниқланган. 51 киши тузалган.
1 августдан бери: касалланганлар – 43 минг 952 нафар, вафот этганлар - 464 киши, тузалиб чиққанлар – 31 минг 519 та.