Ишланма – амалда! Қозоғистонда кўз касалликлари линза шаклидаги офтальмалогик наноплёнка қўллаш орқали даволанади. Уни Ақтўбе университети ўқитувчилари кашф қилган. Полимер плёнка суртма ёки томчи билан тўлдирилади ва пастки қовоқ остига жойланади. Аста-секин у шишиб, ичидаги дорини чиқаради.
ГУЗЕЛ АБИЛОВА, КИМЁ ВА КИМЁ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ КАФЕДРАСИ ЎҚИТУВЧИСИ:
- Қаттиқ шаклдаги ушбу дори воситасининг афзаллиги нимада? Аввало, бизда ўзгармас концентрация кузатилади. Полимер плёнкадан маълум тезликда маълум миқдордаги дори дозаси ажралиб чиқади. Бу таъсир давомийлиги, яъни 2 соатлик таъсир эмас. Полимер плёнка 4 соат туриши мумкин, 8-12-24 соат, бу беморга қулайлик учун.
Бундай ўзига хос тиббий маҳсулот яратишни олимлар Буюк Британиядаги стажировка вақтида ўрганган. Қозоғистонда фармацевтик компаниялар ҳозирча офтальмологик плёнка ишлаб чиқармайди, аммо хорижда окулистлар ундан кенг фойдаланади. Ишланма муаллифлари келгусида лойиҳани молиялаштириш учун ариза киритиш ниятида.
Абдумалик Сарманов таржимаси.