Астана
мактабларидан бирида ёш чегарачилар мактаби иш бошлади. Махсус очилган синф
ўқувчилари низом асосларини ўқийди, форма кийиш тартиби, сафда юриш,
чегарачилар хизмати билан боғлиқ бошқа ишларни ўрганади. Улар учун экскурсиялар
ва ўқув-дала машқлари ташкил қилинади. Гуруҳга 7-синфдан қабул қилинади.
Ўқувчиларга хизмат фахрийлари дарс беради. Таъкидлаш лозимки, ушбу мактабда
бўлажак полициячилар ва ҳарбийлар гуруҳлари тузилган, улар таркибида ўқувчилар
ҳам таълим оляпти.
Ольга Доценко,
«Застава тарлонлари» ташкилоти аъзоси:
– Болалар чегара
хизмати нималигини билиб ўсади, ватанпарварлик, ватанни муҳофаза қилиш руҳида
улғаяди. Чунки ватан унинг сарҳадларилан бошланади. Ўзим ҳам чегара туманида
туғилиб-ўсганман. «Чегарачининг ёш дўсти» клуби аъзочи бўлганман. Биз ҳам
заставаларга борганмиз, бизга ҳомийлик қилган застава бўлган.
Ермек
Абдрахманов, «Ёш чегарачи» синфи куратори:
– Асосий йўналиш
— бу болаларнинг келажакда чегарачи бўлиб етишиши. Алматида Чегара хизмати
академиясига бор, 11-синфдан кейин болалар шу ерда ўқишлари, офицер бўлишлари учун
уларни тайёрлаймиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

