Қозоқ тилини осон шаклда ўрганишга имкон берувчи китоб чоп этилди

Қозоқ тилини осон шаклда ўрганишга имкон берувчи китоб чоп этилди

Жамоат арбоби Глеб Пономарёв қозоқ тилини ўрганишнинг жуда оддий ва бир вақтнинг ўзида самарали усулини ишлаб чиқди. У одатдаги дарсликлардан фарқ қилади. Китобда қоидалар ва машқлар ўрнига ҳаётий мисоллар, муаллифнинг шахсий кузатувлари келтирилган. Китоб 86 саҳифадан иборат ва қозоқ тилини ўрганувчилар энг кўп тўқнаш келадиган 12 та мавзуни ўз ичига олади. Улар орасида талаффуз, алоҳида товушлар, келишиклар ва сингармонизм қонунлари бор. Ижод дурдонасини бемалол кўчириб олиш мумкин, у бепул тарқатиляпти. Муаллиф бу китобни ўзининг қозоқ тилини оммалаштиришга қўшган ҳиссаси, деб ҳисоблайди.


Глеб Пономарёв, «Гилеке билан қозоқ тили» китоби муаллифи:


- Мен қозоқ тилини ўргангунимча узоқ ва машаққатли йўл босиб ўтдим. Мактабда тушунарсиз шаклда ўтилган. Мустақил ўрганиш учун турли курсларга борганман. Ўзим бир неча тилни биламан, шунинг учун лингвист сифатида қозоқ тили қоидаларини соддалаштирилган ва тушунарли шаклда беришга ҳаракат қилдим. Билимим етарли, уларни қозоқ тилини ўрганишни истаётган қозоғистонликларга шунчаки тақдим этгим келди. Бу менинг фуқаролик ташаббусим, дейиш мумкин.


Абдумалик Сарманов таржимаси