Алматида Жўжихон ҳақида китоб тақдимоти ўтказилди

Алматида Жўжихон ҳақида китоб тақдимоти ўтказилди

«Жўжихон. Катта улус ҳукмдори» китоб-альбоми Олтин Ўрда тарихидаги асосий шахслардан бири, унинг Катта улус оёққа туриши ва қозоқ давлатчилиги пайдо бўлишидаги ўрни ҳақида ҳикоя қилади.  Муаллиф: қозоғистонлик машҳур журналист ва ҳужжатли фильмлар муаллифи Майя Бекбаева. Тақдимот Алмати шаҳрида ўтказилди. Китоб кенг китобхон оммасига мўлжалланган ва қозоқ, рус, инглиз тилларида чоп этилган.


Майя Бекбаева, журналист:


- Китоб Жўжиҳонга бағишланган, катта ҳужжатли-бадиий-постановкали фильм чиқиши экранларда намойиш қилиниши олдидан чоп этилди, Биз бу фильмни Президент телерадио мажмуаси билан бирга тайёрладик. Фильмда йўқ нарсаларнинг анчаси китобда бор. Жуда кўп тарихий тафсилотлар, ҳаволалар берилган. Олтин ўрда нима учун шундай аталгани ҳам китобда батафсил ёритилган.


Абдумалик Сарманов таржимаси