Қозоғистон
қутқарувчилари авиапаркига махсус
амалиётлар учун мўлжалланган кўп вазифалар бажарувчи самолёт
тақдим этилди.
Л-410 борти асосан гуманитар
юклар ва шахсий таркибни ташиш,
жабрланганларни эвакуация
қилиш, вазиятни мониторинг
қилиш учун мўлжалланган.
Энг оғир шароитларда хизмат қила оладиган
ҳаво транспорти
пойтахт аэропортида
тантанали кутиб олинди. Унда оғир аҳволдаги ва юқумли касалликларга мубтало
бўлган беморларни олиб кетиш учун ҳамма шароитлар бор.
Қозоғистон учувчилари уни бошқариш ва хизмат
кўрсатишни ўрганиш учун Прага авиация тайёргарлиги марказида таълим олишди.
Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига яна 3
та шундай самолёт келтирилади.
Артём Мовсесян, «Omnipol» компанияси вице-президенти:
- Бу
самолёт жуда
кўп вазифаларни уддалай олади.
Ҳар жиҳатдан синовдан ўтган, ишончли машина. Шу
кунгача 1 минг 200 тадан
кўпроқ шундай самолёт чиқарилган. Фавқулодда
вазиятлар вазирлиги энг замонавий, охирги
модификациядагисини
харид қилди. Энг
катта имкониятларга эга мана шу турдаги самолётларнинг биринчиси айнан сизга,
Марказий Осиёга юборилди. Бу эса биз учун шараф. Самолёт инжиқлик қилмайди, махсус
тайёрланмаган ҳудудларга ҳам қўна олади, кўп нарсани уддалайди. Ҳар
хил вазифаларни кўнгилдагидек бажаради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

