Марказий Осиё давлатлари ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Марказий Осиё давлатлари ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Туркистон, Самарқанд ва Бухоро орқали ўтадиган маршрут оммалашган туристик йўналишга айланиши мумкин. Бу ҳақда Туркий давлатлар ташкилотида маълум қилинди. Тадбир туризмни ривожлантиришга бағишланган. Экспертлар фикрича, Марказий Осиё давлатларида бутун дунё сайёҳларини ўзига жалб қилиб келаётган қадимий шаҳарлар мавжуд. Шунинг учун туркий давлатлар бу соҳада ҳамкорликни кенгайтириш ниятида.

Рашид Аюпов, Туркистон вилояти ҳоким ўринбосари:

- Биз ўзбекистонлик бизнесменлар билан шартнома туздик, март ойидан бошлаб, ушбу йўналишда туристик автобус қатновини йўлга қўйиш тўғрисида меморандум имзоланди. Ҳозир туристлар тобора кўпроқ келаётганини кўряпмиз. Бу «Туркистон-Тошкент» авиақатнови йўлга қўйилиши билан боғлиқ.

Абдумалик Сарманов таржимаси