Хитойлик шахматчи ҳисобни тенглаштирди

Хитойлик шахматчи ҳисобни тенглаштирди

Унинг рақиби - россиялик Ян Непомняший 47-юриш арафасида таслим бўлди. Шу тариқа, хитойлик гроссмейстер ҳисобни 2:2 га тенглаштирди. Бундан олдин шахматчилар биттадан партияда ғолиб бўлишган, икки учрашув эса дуранг билан якунланган. Бешинчи партия 15 апрель куни бўлиб ўтади. Эслатамиз, 7 апрелдан 1 майга қадар Қозоғистон пойтахтида шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвони учун беллашувлар бўлиб ўтмоқда. 7 баллдан кўпроқ очко тўплаган иштирокчи чемпион бўлади.

Хуршида Абдуллаева таржимаси