Қозоғистонда ғўзанинг янги нави яратилди. Ҳозир синовларнинг якуний босқичига келинди. Олимлар таъкидлашича,«Мақтаарал-5030» нави серҳосил, машина ёрдамида териб олишга мослаштирилган. Бу эса йирик қишлоқ хўжалиги корхоналари учун жуда
муҳим.
Амандиқ Қўстақов, Пахтачилик ва полизчилик
қишлоқ хўжалиги тажриба станцияси раҳбари:
– Тадқиқотлар
натижасига кўра, бу нав ҳосилидан олинган тола жуда пишиқ. Зичлиги текстиль саноатининг энг юқори сифатли хомашё стандартларига мос келади. Бир гектар ердан 43-45
центнер пахта олинади.
Олимлар фикрича, «Мақтаарал-5030» юқори самарали ва
барқарор ғўза нави. Қозоғистонлик олимлар меҳнатининг ушбу маҳсули хавфли касаллик – вильтга бардошли,
деярли юқтирмайди. Бу эса иқлим ўзгаришлари фаол давом этаётган ва фитосанитария хатарлари
ортган замонавий шароитда жуда муҳим. Жорий мавсумнинг ўзида мазкур янги
яратилган нав патент олиши
кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

