Този, тўбет зотли итларни сақлаб қолиш тўғрисида қонун қабул қилинди

Този, тўбет зотли итларни сақлаб қолиш тўғрисида қонун қабул қилинди

Қозоғистонда този ва тўбет зотли итлар давлат муҳофазасига олинади. Уларни сақлаб қолиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Парламент Қуйи палатасида маъқулланди. Ҳужжатга кўра, тегишли вазирлик қошида қозоқи ит зотлари миллий маркази очилади. Янги ташкилотнинг асосий вазифаси – ҳар бир зот учун ягона шажара юритиш, кинологик фаолият тушунчасига ойдинлик киритиш, зотдор итларга келиб чиқиши бўйича ҳужжат топшириш, ит зотлари ва миллий ов стандартларини белгилашдан иборат. Давлат томонидан марказга молиявий ёрдам кўрсатилади. Бу соҳада ишлаётган жамоат бирлашмалари фаолиятини ривожлантириш учун давлатдан ижтимоий буюртма олиши мумкин.  

АМИРХАН РАХИМЖАНОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРЛАМЕНТ МАЖИЛИСИ ДЕПУТАТИ:

- Қонун лойиҳасига кўра, ит зотларини сақлаб қолиш ва кўпайтириш бўйича Қозоғистон илмий ташкилотлари тадқиқот ўтказади. Мазкур илмий ташкилотлар тегишли ваколатли орган, миллий марказ, кинологик фаолият юритаётган жамоат ташкилотлари билан биргаликда қозоқ ити зотларини сақлаб қолиш ва кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар юзасидан давлат томонидан рўёбга чиқариладиган илмий-техник дастурларини ишлаб чиқади. Қонунда кўрсатилган меъёрларни рўёбга чиқариш учун бюджетдан 1,4 миллиард тенге ажратилиши талаб қилинади.

Абдумалик Сарманов таржимаси