Қурултой сайлови: МСК асосий саналарни белгилади

Қурултой сайлови:  МСК асосий саналарни белгилади

Астанада Марказий сайлов комиссиясида Қурултой депутатлари сайловига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. Қозоғистон аҳолиси 23 августда овоз бериши белгиланган. Сайлов кампаниясининг асосий саналари, шунингдек, сайловчилар ва сайлов участкалари сони бўйича маълумотлар тасдиқланган. Партиялар ўз рўйхатларини тақдим эта бошлади. Бу иш 23 июль куни соат 18:00 да якунланади. Сайловолди ташвиқоти шу кундан 22 август кунигача давом этади. Овоз бериш арафасида сукунат куни ўтказилади. Сайловда 12 миллион 600 минг нафарга яқин қозоғистонлик иштирок этиши кутилмоқда. Жами, 10 минг 427 та сайлов участкаси очилади. улардан 82 таси 64 та хорижий давлатда жойлашган. Сайлов комиссияларининг 70 минг нафардан зиёд аъзоси фаолият юритади. Марказий Сайлов комиссияси ҳокимликлар 2 августгача участка комиссияларига сайловчилар рўйхатини топшириши кераклигини эслатди. Қозоғистонликлар доимий рўйхатдан ўтган жойидаги маълумотларни текшириб, овоз беришда иштирок этади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.