Волонтёрлик
ҳаракати Қозоғистоннинг Асосий қонунига
киритилади. Комиссиянинг 10-йиғилишида Конституциявий суд раиси ўринбосари Бақит
Нурмуханов маълум қилишича, Конституциявий ислоҳот бўйича комиссия мамлакатда «Волонтёрлик
тўғрисида» қонун мавжудлигини, қозоғистонликларнинг бепул ёрдами аҳамиятли
эканлиги, атроф муҳитни муҳофаза этишдаги муҳим хизматини ҳисобга олган ҳолда
шундай қарорга келди. Эслатамиз, Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ташаббуси
билан БМТ 2026 йилни Халқаро волонтёрлар йили, деб эълон қилди.
Бақит Нурмуханов, Конституциявий
суд раиси ўринбосари, Член Конституциявий комиссия аъзоси:
- 31-модда, 2-бандга
Қозоғистон Республикаси кўнгилли
ижтимоий суғурта, бошқа турдаги ижтимоий таъминот, волонтёрк ҳаракати ва
хайрияни қўллаб-қувватлайди, деб кўрсатилган. Ташаббускорлар фикрича, мазкур
ғоя лойиҳанинг бошқа бандлари, Муқаддима ва Қозоғистон Республикаси асосий
фаолият тамойилларини тўлдиради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

