Хитойда Қозоғистон туризми йили Пекиндаги концерт билан бошланади

Хитойда Қозоғистон туризми йили Пекиндаги концерт билан бошланади

28-29 мартда Хитойда Қозоғистон туризми йилига старт берилади. Пекинга 400 кишидан иборат Қозоғистон делегацияси етиб борди. Улар қаторида маданият арбоблари, мусиқачилар, бизнесменлар бор. Дастур доирасида туризм ва инвестицияларни ривожлантириш бўйича Қозоғистон Хитой форуми, Қозоғистон эстрадаси юлдузлари иштирокида концерт ўтказилади. Роза Римбаева, Зарина Алтинбаева, Майра Мухамедқизи, шунингдек, этногуруҳлар ва Астана балет театри труппаси иштирокида концерт ўтказилади. Мамлакат артистлари Қозоғистон мусиқа маданияти ва анъаналарини намойиш этади.  

 

Роза Римбаева, Қозоғистон халқ артисти:

- Менимча, хорижликлар мамлакатимиздаги мусаффолик, табиийликни юқори қадрлайди. Қозоғистонда бундай жойлар етарлича топилади.. Биз ҳозир театр саҳнасига чиқиб, синаб кўрамиз, овозларни созлаймиз. Албатта, катта классик театр саҳнасидан бугунги Қозоғистондаги маданият даражасини тарғиб этиш улкан масъулият талаб қилади.

 

Ержан Еркинбаев, Қозоғистон Республикаси туризм ва спорт вазири ўринбосари:

- Шу кунгача Хитой томонидан 280 иштирокчи рўйхатга олинди. Бу эса Қозоғистон билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш катталигини кўрсатади. Бизнинг умумий чегарамиз бор, хитойлик турист келиши учун имконият етарли. Форумда иккита панел сессия ўтказилади. Биринчи панел сессияда ташкил қилинган  икки томонлама туризм кўриб чиқилади. Иккинчи сессияда инвестициявий салоҳият ва муаммолар муҳокама этилади.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.