Чўлпонотада тор
доирада Евроосиё Ҳукуматлараро кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон,
Беларусь, Россия бош вазирлари, Қирғизистон Президент девони раҳбари — Вазирлар
маҳкамаси раиси ва Арманистон Бош вазири ўринбосари қатнашди. Қозоғистон Бош
вазири Ўлжас Бектенов Алматида бўлиб ўтган январь йиғилиши топшириқлари
бажарилишини муҳокама қилди. Иштирокчилар интеграциянинг стратегик йўналишлари
— божхона ва солиқ маъмуриятини рақамлаштириш, замонавий технологиялардан
фойдаланган ҳолда ахборот алмашишни такомиллаштиршга катта эътибор берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

