Қора қутилар Қозоғистонга қайтарилди

Қора қутилар Қозоғистонга қайтарилди

Ақтау яқинида фалокатга учраган Озарбайжон авиалиниялари самолёти қора қутилари Қозоғистонга қайтарилди. Бортда ёзиб олинган овозлар авиаҳалокат бўйича хулоса ёзиш учун Транспорт вазирлиги тузган комиссияга топширилди. Ҳозир бу маълумотлар мутахассислар қўлида. Барча фактлар синчиклаб ўрганилганидан сўнг вазирлик дастлабки ҳисоботини эълон қилади. Эслатамиз, ўтган йилнинг 25 декабрида Бокудан Грознийга учган Azal самолёти Ақтау яқинида қулаганди. Ундаги 38 киши ҳалок бўлди, 29 нафари омон қолди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.