11 ой ичида
Қозоғистонда 15 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди. Бу эса
ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16% кўп. Жами 6 триллион тенге қийматга
эга қурилиш ишлари амалга оширилди. Ҳукуматда қурилиш соҳасида 2023 йил
якунлари чиқарилди. Ўтган йилнинг яна бир мувафақияти – мамлакат ичида қурилиш
материаллари ишлаб чиқариш ҳажми ортяпти. Бу кўрсаткич 10 жорий йилда фоизга
ортди, 1 триллион тенгега маҳсулот чиқарилди. 2027 йилгача мўлжалланган йўл
харитасига киритилган 41 ишга тушди. Улар қаторида оҳак заводи, асфальт-бетон, том
ёпишга мўлжалланган ва пардоз материаллари корхоналари бор. Шунингдек, Абай
вилоятидаги цемент заводи модернизация қилинди. Жетисуда керамика плиталари
ишлаб чиқариш кенгайди. Тез кунларда Чимкентдаги 3 лойиҳа ишга тушади. Қурилиш
материаллари бозорида маҳаллий маҳсулот ҳажми 66% етди. Ҳукуматда
таъкидлашларича, бу уларнинг ички бозорни эгаллай бошлаганини кўрсатади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.