Қозоғистон терма жамоаси олимпиада формаси тақдим этилди

Қозоғистон терма жамоаси олимпиада формаси тақдим этилди

Қозоғистон жамоаси Пекин – 2022 Олимпиада ўйинларида кийиб чиқадиган форма жамоатчиликка тақдим этилди. Республика тарихида биринчи марта либослардаги мамлакат номи қозоқча берилган. Телеканалимизга берган эксклюзив интервьюда Миллий Олимпиада қўмитаси матбуот котиби Айгерим Тўқсанбек таъкидлашича, либосларни яратишда спортчиларнинг ўзлари асосий экспертлар вазифасини бажарди. Улар асосий қарорларни қабул қилишди. Бу иш деярли бир йил давом этди.

Айгерим Тўқсанбек, Қозоғистон Миллий Олимпиада Қўмитаси матбуот котиби:

- Таъкидлаш лозимки, спорт формалари моделларини яратишда мутахассислар спортчилар фикрига таянишди. Гап шундаки, ҳар бир либос айнан соҳибига атаб, унинг ўлчовлари билан тикилади. Барча таклиф ва истаклар имкони борича инобатга олинди, костюмлар чиройли бўлишига эътибор берилди. Мақсад ҳам шу эди. Уларни кийган спортчилар машғулотлар ва турли Олимпиада спортлари бўйича беллашувлар давомида ўзини эркин ҳис қилиши ҳам ҳисобга олинди.

Миллий Олимпиада қўмитаси вакили таъкидлашича, ҳозир спортчилар улкан беллашувлар олдидан сўнгги тайёргарлик ишларини олиб боришяпти. Коронавируснинг янги штамми фаол тарқалаётганини ҳисобга олган ҳолда Олимпиадачилар пойтахтда ва Алматида тайёргарликдан ўтмоқда. Бундан мақсад – атлетлар саломатлиги сақлаш ва касаллик юқиши олдини олиш.

Айгерим Тўқсанбек, Қозоғистон Миллий Олимпиада Қўмитаси матбуот котиби:

- Таъкидлаш лозимки, спортчилар карантинда бўлса ҳам, шуғулланишда давом этяпти. Нур-Султонда конькичилар «Алау» муз катогидаги шорт-трекда машғулот ўтказяпти. Алмати шаҳрида ҳам мамлакатнинг бир қанча терма жамоалар карантин шароитида тайёргарликни давом эттиряпти. Улар асосан тоғ чанғиси спортчилари.

Эслатамиз, Қозоғистон терма жамоаси 27 январь куни Хитойга жўнаб кетади. Қишки Олимпиада ўйинлари 4 февралда бошланади. Уларда 109 медаллар жамланмаси ўйналади.

Абдумалик Сарманов таржимаси