ҚР Мажлиси маданият ва спорт масалаларига оид қонунчиликка киритиладиган ўзгартишларни тасдиқлади

Қозоғистонлик ўқувчилар миллий спорт турлари асосларини ўрганади. Улар спорт кўникмаларини жисмоний тарбия дарсларида ўзлаштирадилар. Парламент Мажлиси пленар йиғилиши давомида вазир Ақтўти Раимқулова маданият ва спортга доир қонун лойиҳасига киритилган янги ўзгартишларни маълум қилди. Унинг фикрича, ҳужжат болалар ва ўсмирларни имкон қадар спорт машғулотларига жалб этиш мақсадида ишлаб чиқилган. Бунинг учун яна беш йилдан сўнг мамлакатда уч юздан зиёд болалар ва ёшлар спорт клублари очилади.

АҚТЎТИ РАИМҚУЛОВА, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ВАЗИРИ:

- Бизда барча ёш категорияларидаги аҳоли ўртасида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланаётганлар улушини 45 фоизгача кўтариш режалаштирилган. Қонунчиликка киритилаётган ўзгаришларда соғлом турмуш тарзини тарғиб  қилиш, яшаш жойларида оммавий спортни ривожлантириш, спортчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш масалалари кўзда тутилган.

Ақтўти Раимқулова айтишича, мазкур ҳужжат маҳаллий ижро органлари ваколатларини кенгайтириш,  шунингдек, умуман олганда,  соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, қозоғистонликлар учун спорт инфратузилмалари яратишга қаратилган. Вазир имконияти чекланган шахслар учун спорт объектлари яратилиши ҳам эътибордан четда қолмаслигини таъкидлади. Бу нарса, энг аввало, янги уй-жой мажмуаларини бунёд этишда кўзда тутилади. Бугунги кунда мамлакатда 107 та болалар ва ўсмирлар клуби, 579 та болалар спорт клуби мавжуд. Улар сонини ошириш мақсадида Қозоғистон Республикаси давлат бюджетидан 10 миллиард тенгедан зиёд маблағ ажратилади.