Бикен Римова номли Талдиқўрған драма театри Астанада гастролда бўлиб турибди. Ижодий жамоа пойтахт аҳлига иккита спектакль тақдим этди. Ёш драматург Қўлғанат Муратнинг «Ўқитувчи» постановкаси ижтимоий драма жанрида, ўқитувчи ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Унда ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги мураккаб муносабатлар акс этган. Санъат шинавандалари Бикен Римова сценарийси бўйича тайёрланган «Она қайғуси» спектаклини ҳам томоша қилди. Пьесада ёлғиз қолган кексалар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади. Таъкидлаш лозимки, жорий йилда театр гастроллари Қозоғистон халқ артистининг 100 йиллиги доирасида амалга оширилди. Бикен Римова юбилейи ТУРКСЎЙ доирасида нишонланмоқда. Халқаро ташкилот ёрдамида йил охиригача Анқара ва Истамбулда буюк санъаткор ҳаёти-ижодига бағишланган кўргазма ўтказилади. Бундан ташқари, Қозоғистонда Бикен Римова хотирасига бағишланган халқаро театр танлови ташкил қилинади.
Ерлик Жуасбек,
Бикен Римова номли Талдиқўрған драма театри директори:
- Халқаро фестиваль
29 сентябрдан 4
октябргача давом этади. Жетису вилоят ҳокимлиги ва ТУРКСЎЙ ёрдамида.
Дастур
доирасида 6 та махаллий ва хорижий театр санъатини кўрсатади. Улар орасида Озарбайжон, Туркия, Қирғизистон ва Ўзбекистон Республикалари жамоалари ҳам бор. Улар фестиваль меҳмонлари учун хизмат қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.