Қуриқ портида қурилиши якунланган янги дон терминали шу ойнинг ўзида тўлақонли ишга тушади. Ҳозир у тест тартибида ишлаяпти. Терминал қуввати йилига бир миллион тоннани ташкил қилади. Порт раҳбарияти берган маълумотга кўра, лойиҳа туфайли дон экспорти ҳажми анча ошади. Бу эса Қозоғистоннинг минтақадаги асосий транспорт тугуни сифатида аҳамиятини оширади. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда Хитой ва Марказий Осиёдан Европага жўнатилаётган юкларнинг 80фоизи Қуриқ порти орқали ўтади. У Транскаспий Халқаро транспорт йўлагининг бир қисмиша айланган ва минтақалар ўртасида логистикани яхшилашга хизмат қилади. Жорий йилда порт орқали бир ярим миллион тонна товар ташилди. Декабрь охиригача бу кўрсаткич 2 миллион 300 минг тоннага етиши кутиляпти. 2017 йилдан буён порт орқали 10 миллион тонна юк ташилган.
Бақиткерей Алибеков, Қуриқ портининг бош директори ўринбосари:
– Мавжуд геосиёсий шароитлар туфайли Шимолий ва Жанубий йўлакларга нисбатан Ўрта йўлакнинг аҳамияти ортди. Йилдан йилга транспорт айланмаси ортяпти. Жорий йилда 18 минг автомобиль ўтказилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.