VI Евроосиё Бизнес-Форуми давом этмоқда

VI Евроосиё Бизнес-Форуми давом этмоқда

Қозоғистон пойтахтида мамлакат ва дунёнинг етакчи экспертлари яшил энергетикани ривожлантириш масаласини муҳокама қиляпти.  Қайта тикланувчи энергия манбалари ва чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича VI Евроосиё Бизнес-Форумида Буюк Британия, Латвия, Германия, АҚШ, Марказий Осиё давлатларидан 200дан зиёд соҳа мутахассиси ва давлат органлари вакиллари иштирок этмоқда. Қатнашчилар чиқиндиларни бартараф этишни рағбатлантириш, имкони бор технологиялардан фойдаланишга ёндашувлар ва амалиётларни, шунингдек, утилизация тўловининг янги ставкалари, қаттиқ ва саноат чиқиндиларини бошқариш тизимини модернизациялаш, углерод бетарафлигига эришиш ва бошқа эколойиҳаларни муҳокама қилади. Форум натижасига кўра қатнашувчи давлатлар тўлақонли яшил иқтисодиёт ва чиқиндисиз ишлаб чиқаришни ривожлантиришга оид тавсияларини тақдим этиши кутиляпти. 

Зулфия Сулейменова, Қозоғистон Республикаси экология, геология ва табиий захиралар вазири ўринбосари:

- Экологик кодексга кўра, маҳаллий ижро органлари чиқиндиларни бошқаришда асосий ўринда туриши керак. Бизда маҳаллий ижро органлари иштирокида ўтадиган сессия бор, биз уларга қандай ёрдам кераклигини билиб олишимиз, фаолиятимизда нималарга эътибор қаратиш зарурлигини тушуниб олишимиз зарур. Бу йўналишда яна нималар қила оламиз? Циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш, ёндашувларни қайта кўриш ҳам бир ечим бўлиши мумкин.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.