Кунгабоқар мойи экспорти ошган

Кунгабоқар мойи экспорти ошган

Биринчи яримйилликда Қозоғистондан 146 минг тоннадан зиёд кунгабоқар мойи экспорт қилинган. Бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 30 фоизга кўп, дея маълум қилади Қишлоқ хўжалиги вазирлиги. Берилган маълумотларга кўра, ўтган йили мамлакатимиз хорижий бозорларга 230 минг тонна маҳсулот жўнатган. Бу эса, ўз навбатида, 2021 йилга қараганда, икки марта зиёд. Айни вақтда, республикада рафинадланган мой ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мўлжалланган. Бунинг учун бир қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилади, пировард натижада,  2025 йил охири, 2026 йил бошларига бориб, мойни рафинадлаш қуввати тахминан 600 минг тоннага етади. Айни пайтда, етказиб бериш учун валюта тушумини ошириш ҳам кўзланмоқда. Маҳсулот ишлаб чиқарувчилар 520 миллион доллар даромад кўрган, ушбу кўрсаткич 600 миллионга етиши ҳам мумкин.

 Хуршида Абдуллаева таржимаси.