Қозоғистон дипломатиясига 30 йил

Қозоғистон дипломатиясига 30 йил

Қозоғистон дипломатик хизмати – 30 ёшда. Пойтахтдаги Ташқи ишлар вазирлиги биносида ушбу санага аталган анжуман ташкил қилинди.  Унда вазирлик ходимлари, фахрийлари, хориждаги муассасалар вакиллари, халқаро ва қозоғистонлик спикерлар қатнашди. Ташқи ишлар вазири таъкидлашича, Қозоғистон 186 та мамлакат билан дипломатик алоқа ўрнатган, 50 дан зиёд халқаро ташкилотга аъзо бўлган. Республика бугунги кунда инвесторлар учун минтақавий хабга айланди, 380 миллиард доллардан зиёд бевосита хорижий инвестиция жалб қилинди.

Мухтар Тлеуберди, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири:

- 2021 йил якунларига кўра хорижликлар иштирокида умумий қиймати 3,67 миллиард доллар бўлган 44 та инвестициявий лойиҳа ишга туширилиши таъминланди, 6 мингта иш ўрни яратилди. Ҳозир KAZAKH INVEST билан бирга хорижий капитал иштирокидаги 63 миллиард доллар қийматга эга 450 та лойиҳа устида иш давом этяпти. Халқаро сармоялар учун жиддий рақобат шароитида инвестициявий жозибадорликни оширишга қаратилган тизимли иш олиб борилмоқда.

Юбилей шарафига Ташқи ишлар вазирлиги биноси қошида вақт капсуласи ўрнатилди. У рамзий юбилей санасига тенг муддат – 30 йил давомида ҳозирги ходимлар бўлажак дипломатларга ёзган мактубни бағрида сақлайди. 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.