Иқтидорини дунё тан олган қозоғистонлик. Бастакор юртдошимиз Сергей Ким маданият ва фан соҳасида Австриянинг нуфузли Теодор Кёрнер мукофотини олди. Ватандошимиз 40 дақиқали муаллифлик пьесасини тақдим этганди. Танлов талабига кўра, асар тугамаган, жараён ичида якунланиши керак эди. Мазкур мукофот 1954 йилдан буён мунтазам берилади. Теодор Кёрнер президентлик даврида иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уни таъсис этган. Салкам ярим асрдан буён мукофот Австрия президентининг шахсан ўзи томонидан топширилади.
Сергей Ким, бастакор:
– Биринчидан, бу мукофот 35 ёшгача бўлган ёш ижодкорлар учун мўлжалланган. Топширилишидан бир йил аввал эълон қилинади. Бастакорлар тайёр пьесаларини жўнатмайди, улар жараён давомида якунига етади. Бу – критерийлардан бири. Улар мукофот топширилаётганида ёзиб тугатилиши керак. Иккинчи критерий – пьеса Австрия ижоди элементларини ўз ичига олиши лозим.
Таъкидлаш зарурки, одатга кўра мукофот соҳиби 2021 йил охирида эълон қилиниши керак эди. Коронавирус сабабли мукофотлаш маросими жорий йил ўртасига сурилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.