Кунгабоқар ёғи экспорти 2,5 марта ошди

Кунгабоқар ёғи экспорти 2,5 марта ошди

Қозоғистон бу товарнинг 40 фоизини хорижга жўнатди. Энержипром портали берган маълумотга кўра, мамлакат ичида ёғ истеъмоли айтарли ўсмаган. Лекин, аналитиклар таъкидлашича, ишлаб чиқариш қувватларининг ортиши ички ва ташқи бозорларни таъминлаш имконини беряпти. 2022 йил якунларига кўра, ўтган йилга нисбатан 62 фоиз кўп маҳсулот олинган. Асосий ўсиш рафинадланмаган мой улушига тўғри келган. Таъкидлаш лозимки, қатор факторлар, шу жумладан, хомашё қимматлашуви маҳсулот нархи йил давомида 17 фоизга кўтарилишига олиб келди.

Абдумалик Сарманов таржимаси