Қозоғистонда «рақамли тенге»дан
фойдаланиш кенгайтирилади. Ҳозирча мамлакатда 250 миллиард тенге чиқарилган.
Ишланма муаллифлари ҳар бир пул бирлигига рақамли белги қўйишни кўзда тутган.
Бу эса давлат маблағини ишлатишнинг ҳар бир босқичини текшириш имконини беради.
Лойиҳа «Овул
омонати» лойиҳасида синовдан ўтказилди. Электрон пул фермерларга кредит ҳисобидан чорва моллари
олиш учун сарфланади. Натижада, қалбаки шартнома тузиш эҳтимоли бартараф этилади. Ўлжас Бектенов раислигида
миллий валютанинг учинчи шаклини жорий этиш ҳамда бюджет маблағларидан мақсадга
мувофиқ фойдаланишни назорат қилиш механизмлари бўйича Ҳукумат йиғилиши бўлиб ўтди. Бундан ташқари, Миллий банк маълум қилишича, ундаги тизимлар орқали
мамлакатдаги жами тўлов айланмасининг 90 фоизи бажарилади, рақамли биометрик идентификациядан
тахминан 30
миллион сўров ўтади. Антифрод-марказ томонидан ўз вақтида блокланган ноқонуний транзакциялар ҳажми 2 миллиард тенгени ташкил
қилди. Шунингдек,
ёзга бориб, юртимизда QR
орқали
банклараро тўлов хизмати йўлга қўйилиши ва бошқа ташаббусларни амалга ошириш
режа қилинмоқда.
Бинур
Жаленов, Қозоғистон Республикаси Миллий банки
раиси маслаҳатчиси:
- 1 июлгача бюджет дастурлар
тўпламини чиқаришни таклиф қиламиз,
уларда рақамли тенге мажмуаси жорий этилади. Бу ерда шуни алоҳида айтишни истардимки, биз ушбу усулларни ўз вақтида ишлаб чиқишимиз ва
жорий этишимиз лозим, балки бизнес-жараёнлар реинжиниринг қилинар, рақамли тенге имкониятларини ҳисобга
олган ҳолда жараённи кўриб чиқиш ва бир
нечта шундай лойиҳаларни пилот тартибда амалга
ошириш керак бўлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

