Жорий йилда Астана бюджети даромади 1 триллион тенгедан ошди

Жорий йилда Астана бюджети даромади 1 триллион тенгедан ошди

Астана бюджети даромади биринчи марта 1 триллион тенгедан ошди. Барча асосий тоифалар бўйича солиқ тушумлари ортиши туфайли бунга эришилди. Пойтахт ҳокими Женис Қасимбекнинг маълум қилишича, шаҳарнинг ялпи минтақавий маҳсулоти йилнинг биринчи ярмига кўра 7 фоизни, ёки 5 ярим триллион тенгени ташкил қилди. Ишлаб чиқариш секторида ҳам саноат ва қурилишдаги юқори суръатлар туфайли ўсиш кузатиляпти. Кичик ва ўрта бизнес бу борада асосий ҳаракатлантирувчи кучга айланди. Астана иқтисодида унинг улуши 72 фоиздан ортди. Бу эса республикадаги энг юқори кўрсаткич, дегани. Пойтахтда шу кунларда 247 мингтадан зиёд ўрта ва кичик корхона ишлаб турибди. Жалб этилган инвестициялар ҳажми ҳам ортяпти. 

Женис Қасимбек, Астана шаҳри ҳокими: 

– Инвестиция ҳажми 1,6 триллион тенгени ташкил қилди ва 20,4 фоизга ортди. Унинг 70 фоизини хусусий инвестициялар ташкил қиляпти. Пойтахтда қурилиш ҳажми 870 миллиард тенгега етди. Йилнинг 11 ойи давомида 3,6 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди, бу эса ўтган йилдагидан 6,4 фоизга кўп. Йил охиригача 4 миллион квадрат метрга етади.  

Абдумалик Сарманов таржимаси.