Қозоғистон Афғонистонга кам ёғли маҳсулотларни юборади

Қозоғистон Афғонистонга кам ёғли маҳсулотларни юборади

Қозоғистон 2023 йилнинг биринчи ярмида Афғонистонга салкам 8 минг тонна ўсимлик ёғи экспорт қилди. Мамлакат ўтган йили 18 минг тонна атрофида маҳсулот юборганди. Жорий йилда республика мазкур кўрсаткичларни кенгайтириш ниятида. Таъкидлаш лозимки, 2023 йилда Қозоғистон ёғини энг кўп харид қилаётган мамлакатлар илғор учлигига Хитой, Ўзбекистон ва Тожикистон киради. Бу рўйхатда Афғонистон 5-ўринда.

 

ЯДИКАР ИБРАГИМОВ, МОЙЛИ ЭКИНЛАРНИ ЕТИШТИРУВЧИЛАР МИЛЛИЙ ҲАМЖАМИЯТИ РАҲБАРИ:


– Шу муносабат билан мой-ёғ чиқарувчи корхоналар мазкур мамлакат бозорида ўз улушини ошириши имконияти бор. Мавжуд вазият афғонистонликларнинг Қозоғистон билан ҳамкорликда ишлашни истаётганини кўрсатяпти. Россия корхоналари билан рақобат қила оламиз. Ҳозир Афғонистон кунгабоқар ёғи олиш ниятида.

 

Эслатамиз, Астанада бўлиб ўтган Қозоғистон – Афғонистон форумида томонлар 190 миллион доллар ҳажмида контрактлар имзолади. Унинг 22 фоизини кунгабоқар ёғи экспорти ташкил қилади.