Пойтахт саноат парки фаол ривожланяпти

Пойтахт саноат парки фаол ривожланяпти

Ўтган йили Астана шаҳрида 2,5 триллион тенге қийматга эга саноат маҳсулоти чиқарилди. Ўсиш 10 фоиздан кўпроқ бўлди. Бундан ташқари, пойтахт иқтисодига 2 триллион тенге сармоя жалб этилди. Бу муваффақиятда саноат парки алоҳида ўрин тутади. Ушбу ўта муҳим лойиҳаларнинг бирида 140 дан зиёд корхона фаолият юритяпти. Эслатамиз, Қозоғистон Президент Мактубида иқтисодий драйверларга эътибор қаратиш лозимлиги кўрсатилган. Шу жумладан, инвестиция, саноат ва тадбиркорликнинг аҳамияти катта. Ички ва халқаро бозорларда равобатбардош чуқур қайта ишлаш маҳсулотлари чиқаришга устуворлик бериляпти.

Нуржан Ашимов, Инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бўлим бошлиғи /Астана шаҳри/:

- Бизнинг иккита фронт-офисимиз бор, улар ҳар бир инвесторга ҳужжат топширишдан маҳсулот чиқаришгача бўлган муддатда ёрдам кўрсатади. Бу ер — Астананинг ривожланиш маркази, инвестициялар жалб қилинаётган асосий нуқталардан бири. Ўтган йили шаҳар ҳокимлиги қошида ҳоким раислигида минтақавий инвестициявий штаб ташкил қилинди, унда ҳар бир инвесторнинг муаммолари кўриб чиқилади.

Мамлакат корхоналари импорт ўрнини тўлдириш билан фаол шуғулланяпти. Алюминий профиллари ва фиброцемент панеллари ишаб чиқариш бунга мисол бўла олади. Мазкур материалла уй-жой, ижтимоий объектлар ва бошқа бинолар бунёд этишда ишлатилади. Корхонанинг яна бир устун жиҳати: у тўла маҳаллий хомашёдан фойдаланади. Бу эса харажатларни анча камайтириш имконини беради.

Максат Садвакасов, саноат корхонаси бош директори:

- Импорт материаллардан воз кечдик. Семей шаҳрида фиброцемент заводи очилди, биз эса заводда унинг материалига ишлов беряпмиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси