«Umai-2023» ғолиблари белгиланди

«Umai-2023» ғолиблари белгиланди

Астанада санъат соҳасидаги ютуқлар учун таъсис этилган «Umai» миллий мукофоти ғолибларга топширилди. Танлов иккинчи марта ўтказиляпти, ундан асосий мақсад – профессионал ижодий жамоаларни, алоҳида ижодкорларни рағбатлантиришдан иборат. Мукофот жамғармаси жорий йилда 79 миллион тенгени ташкил этди. Жами 300 дан зиёд ариза тушди. Эксперт ҳакамлар ҳайъати -  жамоат ва маданият арбоблари, илмий ва ижодий ходимлар уларни саралашди. Натижада, мустақил комиссия 114 номзодни танловнинг финал босқичига йўллади. Ижодкорлар учун 4 асосий номинация – театр, хореография, мусиқий ижро, тасвирий ва декоратив-амалий санъат бўйича 29 та мукофот таъсис этилди. Шунингдек, бу сафар янги мукофот – «Йил кашфиёти» тақдим этилди.

Сауле Маулетова, «Umai-2023» мукофоти ташкилий қўмитаси аъзоси:
- Асосий номинациялардан ташқари, жорий йилда 4 та махсус совға тақдим этдик. Улардан иккитаси: «Йил кашфиёти» мукофоти. Энг яхши ижрочига ва энг яхши спектаклга тақдим этилади. Мукофот ёш иқтидорлар учун таъсис этилди, биз эса 2021, 2022 ва 2023 йиллардаги спектаклларга, янги ишларга эътибор қилдик. Иккинчи махсус совға – болалар спектакли. Бири катта, иккинчиси кичик форматдагига мўлжалланган.

Бибигуль Жанузақ, «Астана Опера»,  театри яккахони «Йил Кашфиёти» номинацияси бўйича танлов ғолиби: 
- Мен Жакомо Пуччинининг «Турандот» операсини тақдим этдим. Опера жуда мураккаб, аёл овози ижро диапазони катта бўлишини талаб қилади. Энди мен «Астана Опера» саҳнасида Жакомо Пуччинининг «Тоско» операсини ижро этишни истайман. Ҳозир шунга тайёрланяпман.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.