Грузиянинг Қора денгиз бўйида жойлашган Поти шаҳрида мультимодаль терминал барпо этилади. Экспертлар таъкидлашича, бу мамлакатимиз учун нафақат тариф сиёсатини, балки Осиё ва Европани бирлаштирувчи Транскаспий халқаро транспорт йўналиши бўйлаб юк оқимларини ҳам мустақил шакллантириш имконини яратади. Поти портида терминал барпо этиш бўйича бир йил давомида музокаралар олиб борилган. Объект 8 гектарлик майдонда қад ростлайди, унинг қуввати йилига 80 минг дона контейнерни ташкил қилади. Лойиҳанинг дастлабки қиймати – 10 миллион доллар.
Тимур Қарабаев, PTC-HOLDING бошқарув раиси:
- Кейинги вақтда давлат даражасида айни шу йўлакни ривожлантиришга катта аҳамият қаратилмоқда, бу ўрта йўлак, яъни мидл-коридор, деб аталади. Нима учун? Чунки бугунги кунда Қозоғистондан юк базаси анчагина катта, бу бизнинг юкимиз, ХХРдан транзит юклар Қора денгиз йўналиши бўйлаб жўнатилади.
Таъкидлаймиз, қурилишнинг тугалланиш муддати 2023 йилнинг октябрига мўлжалланган. Дарвоқе, денгиз порти, ўз аҳамияти билан, «Шарқ-Ғарб» халқаро транспорт йўлагида бир халқага айланади, Каспий денгизи орқали Хитой-Қозоғистон-Озарбайжонни бирлаштиради. Шунингдек, Грузия, Туркияни Кўҳна дунё давлатларига боғлайди.
Хуршида Абдуллаева таржимаси