Пойтахт йўлларида қизил овозли чизиқлар қўйилади

Пойтахт йўлларида қизил овозли чизиқлар қўйилади

Пойтахтдаги пиёдалар ўтиш жойларида қизил шовқинли чизиқлар қўйилади. Ҳозирча еттита йўл участкасида. Асосан гавжум йўллар ва парк атрофидаги кичик кўчаларда. Лойиҳа ҳозирча синов учун ишга туширилди. Лекин яқин келажакда яна 20 жойда қўлланади. Полиция департаментида маълум қилинишича, одатдаги оқ ўрнига қизил рангдан фойдаланиш ҳайдовчилар эътиборини тортади. Бу эса ноқулай об-ҳаво шароитида жуда қулай. Ғоя самараси берса, лойиҳа кенгайтирилади.

Махамбет Тулешев, Нур-Султон шаҳар маъмурий полиция бошқармаси катта инспектори:

- Бундай овозли чизиқлар товуш чиқаради, айни пайтда ёрқин ранги билан эътиборни тортади. Пиёдалар йўлакларига яқинлашган одамни ўз фикрини жамлашга ундайди. Шу тариқа йўл-транспорт ҳалокатларининг олди олинади. Пиёдалар хавфсизлиги таъминланади. Бугунги кунда яна 20 та участка кўриб чиқиляпти. Лекин уларда янгилик жорий этилиши хусусида қарор қабул қилинганича йўқ. Яъни ҳозирча янги усул қўлланаётган жойлардаги тажриба ўрганилмоқда.

Басима Сарманова таржимаси