«Қулаган фаришталар» - Қозоғистонда

«Қулаган фаришталар» - Қозоғистонда

Жаҳон балети жавоҳири – Қозоғистон пойтахтида. Замонавий рақс санъати даҳоси Иржи Килианнинг «Қулаган фаришталар» спектакли премьераси намойиш қилинди. Постановка 30 йиллик танаффусдан сўнг саҳнага қайтди. Таъкидлаш лозимки, жаҳоннинг машҳур театрлари чех файласуф хореографи асарини ўз репертуарида кўриш учун мусобақалашади. Мазкур асарни «Астана Балет» саҳнасига иқтидорли хореограф, Иржи Килиан ассистенти Стефан Жеромски олиб чиқди. Унинг таъкидлашича, меҳнати зое кетмаган. Хорижлик эксперт маълум қилишича, қозоғистонлик раққосалар 8 нафар аёлнинг бетакрор образини ярата олган.

Стефан Жеромски, хореограф, иржи килиан  ассистенти:

– Қизлар билан компанияда  бир ой ишладим.  Улар жуда чиройли. Жуда яхши компания. Ҳаммага бу спектакль ёқишига умид қиламан. Чунки раққосалар чиқиши муҳташам. Ҳар бир соло, партия, роль – бошқа типдаги аёл кўриниши. Битта аёл инсонийлик тимсоли, бошқаси жуда жиддий. Шундай ишлаш керак эди. Масалан, биринчи ролдаги қиз 33 йил аввалги чиқишни такрорлаши лозим. Лекин, албатта, интерпретация, ўзгаришларга йўл берилди.

Александр Совосьянов, «Астана Балет» театри директори:

– Бу премьера бир ярим йил муқаддам бўлиб ўтиши керак эди. Афсуски, ўзингизга маълум, пандемия ўзгаришларни талаб қилди. Театр ҳаётида ҳам. Биз «Қулаган фаришталар» балети премъерасини фахр билан тақдим этамиз. Бу - хореограф Иржи Килиан билан ҳамкорликда ташкил қилинган лойиҳа. Узоқ йўл босдик. Ҳамма театр ҳам бундай асарни саҳнада қўя олмайди. У замонавийликдан классикага айланган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.